Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Японияда кўчки оқибатида юзлаб одамлар бедарак йўқолди
5.07.2021 16:49,  
106

Япония Атами шаҳрида юз берган кўчки оқибатида юзлаб одамлар бедарак йўқолди. Бу ҳақда NHK телеканали орқали маълум қилинган.

Аниқланишича, қутқарувчилар вайроналар остидан 23 кишини олиб чиқишган. Қутқарилган аёллардан бири касалхонада олган жароҳати туфайли вафот этган. Ҳодиса натижасида яна икки кишининг оламдан ўтгани ҳақида хабар қилинган.

Дастлабки маълумотларга кўра, бедарак йўқолганлар сони 20 кишига яқин дея тахмин қилинган. Кейинчалик маълум бўлишича, кўчкидан зарар кўрган ҳудудда 215 киши яшаган, улардан 102 киши қаерда ва қандай аҳволда эканлиги аниқланган, қолган 113 киши ҳеч қаердан топилмаган.

Ҳозирда қидирув ишлари давом этмоқда.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан