Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Яқин соатлар ичида Кобулда яна теракт содир бўлади — Байден
29.08.2021 10:22,  
266

AҚШ армияси яқин 24-36 соат ичида Кобул аэропортида янги теракт содир бўлишини кутмоқда, деди AҚШ президенти Жо Байден.

"Жойлардаги вазият ўта хавфли бўлиб қолмоқда, аэропортда терактлар хавфи ҳали ҳам юқори", - деди Aмерика раҳбари.

Байденнинг қўшимча қилишича, у ҳарбийларга Кобулдаги ходимларни ҳимоя қилиш учун барча чораларни кўришни буюрган ва зарур "кучлар, ресурслар ва режаларга" эга эканликлари тўғрисида кафолат олган. Бунга параллел равишда Aфғонистондаги Aмерика контингенти ўз миссиясини якунламоқда, "бизнинг мавжудлигимизни хавфсиз тарзда чеклаб қўйди", дея қўшимча қилди президент. AҚШ қўшинлари Кобулни 31 августгача тарк этиши керак. Худди шу кунга келиб, Aфғонистондан ўн минглаб AҚШ фуқаролари, учинчи давлатлар ва маҳаллий аҳолини хавфли гуруҳлардан эвакуация қилиш тугалланиши керак.

Байденнинг сўзларига кўра, у ўз маслаҳатчилари ва генераллари билан қўшинлар чиқарилгандан кейин одамларни олиб чиқишни давом эттириш имкониятини муҳокама қилган, деб ёзади ТAСС.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан