Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ёнғинда ҳалок бўлган фуқароларни Ўзбекистонга қайтариш муаммо бўлаётганига изоҳ берилди
14.12.2021 12:08,  
146

YouTube ижтимоий тармоғида Москва вилоятида содир бўлган ёнғин оқибатида ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқаролари жасадларини Ватанга қайтаришда муаммолар юзага келаётгани ҳамда бунинг учун маблағ йиғилаётгани ҳақида мурожаат пайдо бўлган.

Маълумки, 2021 йилнинг 13 ноябрь куни Москва вилоятида юз берган ёнғин оқибатида ушбу вақтинча турар жойда яшаб келган меҳнат мигрантлари орасида 2 киши жароҳат олган ва 4 киши вафот этган.

Дастлабки маълумотларга кўра, вафот этганларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари (Ш.А. 1969 й.т., Э.У. 1998 й.т., Ш.К. 1987 й.т., А.Р. 1998 й.т.), аммо, жасадларни Ватанга қайтариш учун қайси жасад қайси шахсга тегишли эканини аниқлаш талаб этилади.

Шунингдек, Россия Федерацияси қонунчилигига кўра, белгиланган тартибга мувофиқ, давлат ташкилоти томонидан ўтказиладиган ДНК текшируви натижалари олингач, яъни, ҳар бир жасаднинг шахси аниқлангандан кейин тергов қўмитаси рухсати билан жасадларни олиб чиқиб кетишнинг имкони бўлади, дейилади Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълумотида.

«Шу ўринда, марҳумлар қариндошларидан чет давлат қонунлари, тартиб қоидаларини эътиборга олишларини ҳамда ижтимоий тармоқ фаолларидан уларнинг айни пайтдаги ҳиссиётларидан фойдаланиб, оммани чалғитиш, маблағ йиғишга қаратилган чиқишлар қилмасликларини сўраймиз»,— дея якунланади агентлик маълумоти.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан