Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«ЙТҲлар оқибатида коронавирусдан кўра кўпроқ одам вафот этмоқда» — Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи
23.06.2021 17:02,  
74

Фарғонада вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Дониёр Тошхўжаев журналистлар ва блогерлар иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида вилоятда йўл-транспорт ҳодисаларининг кўплиги бўйича берилган саволларга жавоб қайтарди, деб хабар беради ЎзА.

«Вилоятимизда ўлим билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаларининг кўплиги мени энг кўп безовта қиладиган масала. Таҳлиллардан кўринадики, ҳатто коронавирусдан ҳам кўра бу борада кўп одам вафот этяпти. Бир рақамга эътибор қаратмоқчиман. 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида 23 та қотиллик жинояти содир бўлган. Унинг биттаси ходимларимиз томонидан аниқланиб, мудҳиш воқеанинг олдини олишга эришилди. Афсуски, содир этилган ЙТҲларда эса 108 киши ҳаётдан кўз юмган. Бу жуда ҳам аянчли. Биз йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида кўплаб ишларни олиб бормоқдамиз. Фото ва видеофиксация воситалари ишлаяпти, ҳатто дронларни ҳам учирдик. Аммо бу борада ҳали қилинадиган ишларимиз кўп. Аввало, ҳайдовчилар, аҳоли ўртасида ҳуқуқий маданиятни оширишимиз керак», — дейди Тошхўжаев.

Шунингдек, Фарғона вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи «Ҳар бир йўл-транспорт ҳодисасида ўзимни айбдор ҳис қиламан», — дея қўшимча қилган.

Таъкидланишича, анжуман доирасида Ўзбекистон Президентининг вилоятга ташрифи доирасида белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш каби йўналишларда амалга оширилаётган ишлар борасида очиқ ва самимий мулоқот ташкил этилган. Шунингдек, 3-сектор ҳудудида маҳаллабай ишлаш тизими, «темир дафтар», «аёллар дафтари» ва «ёшлар дафтари» бўйича қилинаётган ишлар хусусида маълумот берилган.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан