Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Заҳарланиб ўлдирилгани айтилаётган қўқонлик блогер иши юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда
16.09.2021 15:34,  
234

Фейсбукдаги «Қўқонжоним» саҳифаси модератори Иқболжон Комилжоновнинг соғлиғи юзасидан айрим хабарларда айтилишича, қўқонлик блогерни танқидий материаллар тайёрлаб, эълон қилиб боргани учун заҳарлашган.

Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ҳусан Мамажонов журналистлар ва блогерлар иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида мазкур ҳолатга ойдинлик киритган.

– И.Комилжонов айни дамда вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг реанимация бўлимида даволанмоқда, – дейди Ҳ.Мамажонов. – Унинг ҳолати оғир. У 7 сентябрь куни марказнинг проктология бўлимига ўткир йирингли паропроктит ташхиси билан даволангани ётган. Беморни операцияга тайёрланиш жараёнида аҳволи оғирлашган ва кома ҳолатига тушган. Шу куннинг ўзида реанимация бўлимига ўтказилган, барча керакли муолажалар бажарилган.

Қўшимча қилинишича, 8-11 сентябрь кунлари иккита операция ўтказилиб, ўткир йирингли паропроктит касаллиги бартараф этилган.

Шунга қарамай, кеча, 15 сентябрь куни ушбу блогер Иқбол Комилжонов вафот этган.

Бош прокурорининг матбуот котибининг маълум қилишича, И.Камилджановнинг вафот этганлиги ҳолати юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда:

Ижтимоий тармоқларда Қўқонлик блогер Иқболжон Камилджанов вафот этганлиги ҳақида хабарлар тарқалган. 

И.Камилджановнинг вафот этганлиги ҳолати юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.   

Марҳумнинг ўлим сабабларини аниқлаш юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган. 

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан