Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Зангиотадаги 1-сон юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётганларнинг қанчаси ҳомиладор аёллар ва чақалоқлар экани маълум қилинди
27.06.2021 18:58,  
195

Зангиота туманидаги 2016 та ўринга эга бўлган 1-сон юқумли касалликлар шифохонасида 1400 нафардан ортиқ бемор даволанаётгани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу шифохона директори Анвар Ҳусанов беморларнинг қанчаси ҳомиладор аёллар ва чақалоқлар эканини ССВ матбуот хизматига маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, муассасада ҳомиладор аёллар учун 158 ўринли туғруқ комплекси бўлиб, шундан ҳомиладорлар патологияси бўлими 146 та, реанимация бўлими 12 та ўринга мўлжалланган. Шу билан бирга, 30 ўрин чақалоқлар ва 6 ўрин реанимация бўлимига ажратилган. Ҳозирги кунда марказда 138 нафар ҳомиладор аёл ва 15 нафар чақалоқ даволанмоқда.

Шунингдек, марказда даволанаётганлар орасида 162 нафар 18 ёшгача бўлган болалар борлигини қайд этган.

«Бугунги кунда коронавирус инфекциясининг мутацияларга учраши ва унинг кўплаб штаммлари аниқланаётгани пандемик вазиятни янада чигаллаштирмоқда. Хусусан, касалликнинг ‘британча’ штамми болаларда ҳам кўп кузатилиб, айримларда эса касаллик оғир ўтмоқда», — деган Анвар Ҳусанов.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан