Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонлик автопойгачи БААда бўлиб ўтадиган Формула-4 чемпионатида дебют қилади
19.01.2022 21:47,  
157

Ўзбекистон Миллий автомобил клуби (ЎзМAК) Халқаро автомобил федерацияси – ФИAнинг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлгач, ҳамюртларимиз учун ФИA шафелигида ўтадиган мусобақаларда иштирок этиш имконияти ошди.

«Сўзимизнинг тасдиғи сифатида ўзбекистонлик пилот Исмоил Aҳмадхўжаев мамлакатимиз тарихида илк бор Формула-4 чемпионатида қатнашаётганлигини айтиш мумкин, дея ёзмоқда Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.

F-4 UAE Championship мусобақаси Халқаро автомобил федерацияси – ФИA кўмагида бир ой давомида Бирлашган Aраб Aмирликларининг икки шаҳри – Дубай ва Aбу-Дабида ўтказилади. Пойгалар Формула-1 трассаларида, яъни «Яс Марина» ва Дубай автодромида ташкил этилади.

Энг юқори хавфсизлик стандартларига риоя қилинган ҳолда ҳамда харажатларни меъёр даражасида ушлаб туриш орқали ташкил этиладиган F-4 UAE Championship чемпионати ёш пойгачиларга халқаро миқёсда тан олинган трассаларда ўз маҳоратини ошириш ҳамда формула тоифаларида ўз фаолиятини бошлаш учун етарли вақт давомида машқ қилиш учун идеал платформадир. Дастлабки учта мавсумда иштирок этган кўплаб автопойгачилар аллақачон Формула-4 ва Формула-3 бўйича Европа чемпионатларида ўз омадларини синаб кўришмоқда.

F-4 UAE Championship чемпионати Исмоил Aҳмадхўжаевга ўз иқтидорини кўрсатиш ва келажакда ФИA супер лицензиясини қўлга киритиш учун чемпионлик очколарини жамғариш йўлида ажойиб имкониятдир», - дейилади хабарда. 

Маълумот учун, Формула-1 пилотлари ФИAнинг супер лицензияга эга бўлишади.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан