Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сардоба тошқинида нобуд бўлган чорва моллари сони очиқланди
22.05.2020 15:52,  
516

АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Ички ишлар вазири матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов Сардоба тошқини оқибатида талофат кўрган ҳудудлардаги чорва моллари ҳақида тўхталди.

Олиб борилган қидирув ишлари натижасида 5 160 бош тирик ва 5 940 бош нобуд бўлган катта ва кичик шохли уй ҳайвонлари топилганини маълум қилди.

Тирик қолган 5 154 бош чорва моллари ҳар бир туманда белгиланган жойларга йиғилган ҳолда, ички ишлар органлари ходимлари томонидан таниб олиш далолатномаси ва тилхатлар асосида ўз эгаларига қайтарилди. Нобуд бўлган чорва моллари Давлат санитария эпидемиология назорати маркази ходимлари билан ҳамкорликда дезинфекция қилиб кўмилган.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан