“Очлар инқилоби”. Ироқ ҳукумати намойишчиларнинг талабларини қабул қилди

“Очлар инқилоби”. Ироқ ҳукумати намойишчиларнинг талабларини қабул қилди

Ироқ ҳукумати норозилик намойишлари қатнашчиларининг талабларини қабул қилди, дея хабар беради Anadolu агентлиги. Бош вазир Одил Абдул Маҳдининг ташаббуси билан ўтказилган ҳукуматнинг фавқулодда йиғилишида ана шундай қарорга келинган.

Ҳукумат қашшоқлик ва ишсизликка қарши курашиш учун бир неча босқичдан иборат миллий дастурни амалга оширади. Биринчи босқичда кам таъминланган оилаларга ер участкаси ва турар жой ажратилади, 150 минг ишсизга уч ой давомида 147 доллардан ёрдам пули тўланади.

Бундан ташқари, мамлакат бўйлаб 100 мингта турар жой қуриладиган бўлди.

Ироқда 1 октябрь куни ҳукуматга қарши намойишлар бошланган эди. Намойишларнинг асосий сабаби ишсизлик ва коррупция бўлди. ОАВда мазкур намойишларга “Очлар инқилоби” деган ном берилди. Охирги маълумотларга қараганда, норозилик акцияларида 104 киши ҳалок бўлган.