Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қашқадарёда ҳарбий учувчилар авиашоу ўтказишди (фото)
16.01.2020 10:51,  
340

Мудофаа вазирлиги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округнинг Қашқадарё вилоятида жойлашган ҳарбий қисмда ҳарбий учувчиларнинг мураккаб учиш амалиёти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Sof.uz‘га Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.

Ми-8, Ми-24 каби вертолётлар ҳамда Миг-29, Су-25 каби қирувчи самолётларнинг ҳаводаги манёврлари – жанговар имкониятларини намойиш этиш мақсадида ташкил этилган ўқув машғулоти Ўзбекистон олий авиация билим юрти курсантлари учун чин маънода маҳорат сабоғи бўлди.

Даставвал, вертолётларни бир варакайига парвозга чоғлаш, учув аппаратларининг парвоз олди тактик-техник хусусиятлари, учоқ бортида ва қўмондонлик пункти билан алоқани ташкиллаштириш хавфсизлик қоидалари, қўйилган жанговар вазифа бўйича ҳаводаги ҳаракат тартиби белгиланди.

Шундан сўнг, қирувчи самолётлар ҳавога кўтарилди. Душманнинг жонли ва техник кучига ҳаводан қақшатқич зарба бериш борасида қирувчи самолётлар ҳал қилувчилардан бири сифатида характерланади.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан