Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон бўйлаб 22 нафар бемор коронавирусдан тузалди
1.06.2020 16:55,  
105

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, бугун Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан 3 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 7 нафар, Самарқанд вилоятида 11 нафар ҳамда Андижон вилоятида 1 нафар, жами 22 нафар бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 2 нафари (50 ва 47 ёшли аёллар) Тошкент вилояти, 1 нафари эса (28 ёшли эркак) Сурхондарё вилоятдан.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 2 нафари эркак, 5 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 55 ёшда, ёши кичиги 11 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 4 нафари Тошкент шаҳридан, 2 нафари Тошкент вилоятидан, 1 нафар эса Наманган вилоятидан.

Самарқанд вилоятидан соғайганларнинг барчаси ушбу вилоятдан бўлиб, 6 нафари эркак, 5 нафари аёл. Уларнинг ёши каттаси 71 ёшда, ёши кичиги 18 ёшда.

Андижон вилоятида тузалган бемор (22 ёшли аёл) Андижон шаҳридан бўлиб, эндиликда вилоятда соғайганлар сони 175 нафарга етди.

Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 2859 нафарга етди.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан