Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент дунёдаги ҳавоси энг ифлос шаҳарми?
24.09.2019 10:47,  
930

www.airvisual.com сайтида бугун Тошкент шаҳри ҳавоси 165 индекс (PM2.5 | 83 µg/m³) билан дунё шаҳарларининг ифлосланганлик даражаси бўйича биринчи ўринда турибди.

Ўзбекистон Гидромeтeорология хизмати маркази бу ҳақда тушунтириш берди:

Марказга кўра, www.airvisual.com сайтида атмосфера ҳавосининг фақат ПМ2,5 майда дисперс заррачалари билан ифлосланиши тўғрисидаги маълумот реал вақт режимида эълон қилинади. Шаҳарларда атмосфера ҳавосининг ифлосланиш индекси бешта асосий ифлослантирувчи модда бўйича ҳисобланади.

Сайт расмий эмас. Ундаги маълумотлар хусусий компаниялар ва ташкилотларнинг сунъий йўлдош орқали олинган кузатув натижалари асосида олинади. Ушбу маълумотлар танишиш ва тавсиявий характерга эга бўлиб, аҳоли, сиёсатчилар ва ишбилармонларнинг ҳавонинг ПМ2,5 майда дисперс заррачалари билан ифлосланиши тўғрисидаги хабардорлигини ошириш мақсадида берилади.

Ўзбекистоннинг табиий хусусиятлари (иқлими қуруқ, тупроғи қумли ва гилли) сабабли унинг атмосфера ҳавосида муаллақ заррачалар таркиби юқоридир. Мамлакатнинг арид иқлими атмосферада муаллақ заррачалар ҳосил бўлишига ва уларнинг ҳаракатига сезиларли таъсир кўрсатади.

www.airvisual.com сайтида 2019 йил 19 сентябрь учун реал вақт режимида эълон қилинган Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ПМ2,5 майда дисперс заррачалари билан ифлосланиши тўғрисидаги маълумот вақтинчалик тавсифга эга ва иқлимий ҳамда географик шароитларга боғлиқ.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан