Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент халқаро инвестиция форуми коронавирус туфайли бошқа муддатга кўчирилди
21.02.2020 17:56,  
114

Жорий йилнинг март ойи бошида ўтказилиши режалаштирилган Тошкент халқаро инвестиция форуми 2020 йилнинг ноябрь ойига кўчирилди. Бу ҳақда форум ташкилотчиси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабар бермоқда.  

Форум қолдирилишига коронавируснинг тарқалиши сабабли глобал эпидемиологик вазият ёмонлашаётганлиги сабаб бўлган.

“Бу қарор Форум қатнашчилари, шу жумладан хорижий меҳмонлар ва юртимиз фуқаролари орасида 2019 nCov вирусининг тарқалишини олдин олишга қаратилган чораларни кўриш эҳтиёжидан келиб чиқди”, – дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.

Форумда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтганлар сони 1706 киши, шундан бизнес вакиллари – 1284, хорижий ҳукумат вакиллари – 422, оммавий ахборот воситалари вакиллари – 42 кишини ташкил этди. Рўйхатдан ўтганлар дунёнинг жами 63 та мамлакати вакилларидир.

Мавзуга доир: Улуғбек Лапасов ЖСТ бош директорини Тошкент инвестицион форумига таклиф қилди

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан