Шомуродов "Рома" таркибида КЛ доирасидаги ўйинда иккита ассист қайд этди. У клуб сафида 6та ўйинда 5 (1+4) очко жамғарди

Шомуродов

"Рома" Конференция Лигаси гуруҳ босқичи 1-тур доирасидаги ЦСКА (София) (5:1)ни мағлубиятга учратди.

Ҳужумчи Элдор Шомуродов ўйинда иккита ассист қайд этди. У 38-дақиқада Стефан Эл Шаарави, 84-дақиқада эса Тэмми Абрахамнинг голига ёрдам берди.

Ўзбекистон терма жамоаси форварди римликлар таркибида 6та ўйинда "гол+пас" тизими бўйича 5 (1+4) очко жамғарди.