Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Гулнора Каримованинг активлари оналар ва болалар ўлимини камайтиришга йўналтирилади
18.09.2023 16:41,  
7

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг хабар беришича, «Ишонч» жамғармаси ташкилотнинг Ўзбекистонда оналар ва янги туғилган чақалоқларни ўлимини камайтиришга қаратилган лойиҳасини қўллаб-қувватлаш учун 43.5 млн. доллар ажратмоқчи. Лойиҳанинг асосий мақсадларидан бири эса кам вазнли чақалоқларнинг омон қолиш кўрсаткичини 75 фоиздан 90 фоизга оширишдир.

Хабарда айтилишича, мазкур лойиҳа биринчи президент Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримованинг ноқонуний йўллар билан орттирилган деб топилиб мусодара қилинган ва Швейцариядан Ўзбекистон аҳолисига қайтарилаётган активлар ҳисобидан молиялаштирилади. БМТнинг ушбу лойиҳасида унга 30 ой ичида Ўзбекистондаги 600 минг нафар аёл ва янги туғилган чақалоқларни қамраб олиш кўзда тутилган.

БМТнинг янги лойиҳаси БМТнинг болалар жамғармаси (UNICEF), Аҳолишунослик бўйича жамғармаси (UNFPA) ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (WHO) томонидан биргаликда амалга оширилади ва натижаларга учта асосий йўналишлар орқали эришилади:

— 227 та перинатал марказларни бошқариш механизмлари, ёндашувлари, йўриқномалари ва клиник протоколларини мустаҳкамлаш;

— перинатал марказларнинг сифатли инклюзив соғлиқни сақлаш хизматларини кўрсатиш имкониятларини зарур жиҳозларни харид қилиш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш орқали такомиллаштириш, ҳамда

— 10 миллионга яқин Ўзбекистон халқига, оналар, янги туғилган чақалоқлар, болалар ва ўсмирларга саломатлигини муҳофаза қилиш учун сифатли ва инклюзив, репродуктив хизматларини талаб қилиш учун билимлар бериш.

Қўшимча қилинишича, лойиҳа Ўзбекистоннинг Барқарор ривожланиш мақсадлари ва 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясига эришиш бўйича мажбуриятлари билан ҳамоҳанг ва соғлиқни сақлаш сифатини ва фойдаланиш имкониятларини оширишга урғу беради. Ушбу мажбурият бирламчи тиббий ёрдам, шошилинч тиббий ёрдам ва аҳолининг заиф қатламларини қўллаб-қувватлаш каби қатор ислоҳотларни ўз ичига олади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан