Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Биргина твит орқали Илон Маск глобал лойиҳага катта ҳисса қўшди
31.10.2019 21:03,  
124

Биргина твит орқали Илон Маск глобал лойиҳага катта ҳисса қўшди.

Ўтган ҳафта, YouTube блогери Jimmy “MrBeast” Donaldson #TeamTrees ташаббусини эълон қилди. Лойиҳа 2020 йил 1 январга қадар дунё бўйлаб 20 миллион дона дарахт ўтқазишни ният қилган Arbor Day Foundation ташкилотига ёрдам бериш учун 20 миллион доллар йиғишни мақсад қилган. Доналдсон ушбу лойиҳани “барча даврларнинг энг йирик YouTube ҳамкорлиги”, дея таърифлаган. Чунки лойиҳа доирасида у ўн миллионлаб обуначиларга эга бўлган блоггерлар билан ҳамкорлик қилмоқда.

Душанба куни, YouTube фойдаланувчилари кўмаги билан 6 миллион дона дарахт ўтқазиш учун 6 млн. $ тўплашга муваффақ бўлинди. Душанба куни кечқурун жараёнлар Твиттерга ҳам кўчди: Блоггер “MrBeast”нинг ретивитига жавобан Маск:

“Ажойиб. Дарахтлар қаерга экилади ва қанақа дарахтлар экмоқчисизлар?”, - деди.

YouTube блоггери “Brownlee” эса Маскнинг саволига жавоб берди: “Бутун дунё бўйлаб, қаерда “ўрмонларга эҳтиёж бўлса” ўша ерда”.

Илон Маск жавобдан қониқди ҳамда “ундай бўлса, 1 миллион $ берганим бўлсин”, - деб твит қолдирди.

Маск, шунингдек, Твиттердаги отини (никнейм) Treelonга ўзгартирди ва ўз профилидаги расмга ўрмондаги дарахтлар тасвирини қўйиб қўйди.

Лойиҳага ҳисса қўшаётган машҳур инсон фақатгина Маск эмас. Шунингдек, Твиттер бош директори Жек Дорсей ҳам ушбу хайрли ишга 150 минг $ - 150 мингта дарахт маблағ қўшган.

Ҳозирда лойиҳа 10.6 миллион доллар маблағ тўплаган. Сиз мана бу ерда лойиҳага ҳисса қўшишингиз мумкин.

Аввалроқ, Ўзбекистонда дарахт кесилишига мораторий жорий этилганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Tavsiya etamiz






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан