Тошкент вилоятида йил бошидан қайд этилган йўл транспорт ҳодисалари таҳлил қилинганда уларнинг 47 фоизи айнан тезлик оқибатида келиб чиққанлиги маълум бўлди.
Хусусан, вилоятда битта “TRAIBLAZER” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси 40 кун ичида 14 маротаба тезликни меъёридан ошириш қоидабузарлигини содир этган.
Шунингдек, “EQUINOX” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси 30 кун ичида 11 маротаба тезликни меъёридан ошириш қоидабузарлигини содир этди.
“CAPTIVA”русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси томонидан 40 кун ичида 9 маротаба тезликни меъёридан ошириш қоидабузарлиги содир этилган.
“NEXIA”русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси ҳам вилоят йўлларида шу қоидабузарликни 15 маротаба содир этган.