Фарғона вилоятида вояга етмаган 11 ёшли бола 1973 йилда туғилган амакиси томонидан зўрлаб келингани маълум бўлди. Бу ҳақда блогер Ақида Ханум Facebook'даги саҳифаси орқали маълум қилган эди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалган.
Прокуратура ахборот хизмати берган муносабатда таъкидланишича, хабарда кўрсатилган ҳолат ҳақида муқаддам ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат келиб тушмаган. Шу сабабли жорий йилнинг 2 август кунидан Қува тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилиши бошланган.
“Текшириш устидан Фарғона вилояти прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган”, — деди Бош прокурор матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Хаёт Шамсутдинов.