Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кучук дарахтга осилгани тасвирланган видео юзасидан изоҳ берилди
12.06.2021 15:45,  
322

Май охирида ижтимоий тармоқларда икки боланинг кучукни дарахтга осаётгани тасвирланган видео тарқалди. Наманган вилояти ИИБ мазкур ҳолатга изоҳ бериб, ҳозирда кучукнинг аҳволи яхшилигини маълум қилди.

24 май куни Чортоқ туманида яшовчи икки нафар мактаб ўқувчиси уйидаги товуқларига зарар етказган итни далага ташлаб келиш мақсадида уйдан чиққан. «Ўзлари содир этаётган ҳаракатларни ҳуқуқий оқибатини тушуниб етмасдан итни чинор дарахтига осган», — дейилади хабарда.

Ушбу ҳолатни туманнинг «Ҳайрли» маҳалласида яшовчи И.Б. (2003 й.т.) тасвирга олган ва телеграмдаги синфдошлар гуруҳига юборган. 27 май куни видеони 11-синф ўқувчиси А.Т. «Тик ток» тармоғига жойлаган. Ҳозирда видеотасвирдаги кучукни, уни осган болалардан бири парваришлаётгани айтилмоқда.

Холат юзасидан Чортоқ туман ИИБ терговга қадар суриштирув олиб борган. Айбдорларни жавобгарлик масаласини ҳал этиш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан