Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






НАТОнинг Афғонистондаги миссияси якунланди — ташкилот Бош котиби
22.08.2021 20:19,  
64

Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилоти (НАТО) Афғонистондаги миссиясини якунлади, иттифоқчилар ҳозир фақат Кобул аэропорти ҳудудида қолмоқда. 

Ушбу фикрларни ташкилот Бош котиби Йенс Столтенберг НАТОга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг видеоконференцияси шаклидаги учрашувидан кейин айтиб ўтди.

«НАТО Афғонистондаги ҳарбий миссиясини якунлади. Ҳозир иттифоқчилар аэропортда. Барча давлатлар кучларни олиб чиқиш ва техникани қайтариш учун ҳамма нарсани қилди», дейди у.

Столтенбергнинг таъкидлашича, ҳар бир мамлакат Афғонистонга етказиб берилган қурол ва техника учун ўзи жавобгардир. 

«Айрим нарсалар йўқ қилинди. Айримлари жойида қолди», деди бош котиб Афғонистондаги миссия якунлангач, иттифоқчиларнинг қурол-яроғлари ва техникалари нима бўлади деган саволга.

«Бир қатор иттифоқдош давлатлар бугунги учрашувда афғонларни қабул қилиш таклифи билан чиқишди. Агар биз уларни эвакуация қила олсак, уларни вақтинча ёки доимийроқ қабул қилишга тайёр бўлган давлатлар бор. Улар самолётларни юборишга тайёр эканликларини ҳам билдиришди», деди у.

«Янги ҳокимиятнинг тан олиниши уларнинг келажакдаги ҳаракатларига боғлиқ бўлади. Лекин ҳозирда алоқаларни сақлаб туриш муҳим. Бизнинг баъзи иттифоқчиларимиз шундай йўл тутмоқда», деди у.

Столтенберг бундай алоқалар, масалан, одамларнинг Кобул аэропортига ҳаракатини ташкил қилиш ва вазиятни умумий назорат қилиш учун фойдали эканлигини таъкидлади.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан