Ўзбекистон ва Қирғизистон ўзаро электр энергияси етказиб бериш тўғрисида келишиб олган. Бу ҳақда Қирғизистон Энергетика ва саноат вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Келишувга кўра, Ўзбекистон Қирғизистонга 2021 йил март ойидан октябр ойигача ва 2022 йил март-апрел ойларида 750 миллион киловатт-соатгача электр энергияси етказиб беради.
Бундай чора-тадбирлар Тўктогул сув омборида сув тўплаш ва уни 2021–2023 йилларда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги истеъмолчиларига етказиб бериш мақсадида амалга оширилди.
Белгиланган йилларда Қирғизистон мос миқдордаги электр энергиясини июн-август ойларида қайтариб беради.