ОФК календарига мувофиқ, 8-16 ноябрь Осиёда миллий терма жамоалар учун ФИФА кунлари ҳисобланади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ушбу муддат мобайнида дастлаб Тошкент шаҳрида, кейинчалик эса Грузия пойтахти Тбилисида ўқув-машғулот йиғини ўтказади. Бу ҳақда ЎФА хабар берди.
Ушбу йиғин давомида вакилларимиз Грузия миллий терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
Мазкур баҳс 15 ноябрь куни 19:00да Тбилиси шаҳридаги «Борис Пайчадзе» стадионида бўлиб ўтади.