Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилмоқда
7.06.2021 17:14,  
641

Гидрометеорология хизмати бошланган ҳафта учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Бугун мамлакатимиз ҳудудининг катта қисмида ёз фаслининг боши учун меъёрий қийматлардан 7-10° га юқори бўлган, Эрон ҳудудларидан кириб келган аномал иссиқ об-ҳаво сақланиб туради.

Қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат кечга томон Тошкент вилоятида, шунингдек тоғ олди ва тоғли ҳуддуларда конвектив булутлилик ривожланишида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Кўпчилик вилоятларда кундуз куни ҳаво 40-43° гача, жанубда баъзи жойларда 44-46° гача, Кавказ ҳудудларидан кириб келаётган кучсиз антициклон таъсирида республика шимолида ҳаво ҳарорати пасаяди ва 33-38° ни ташкил этади. Республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача, баъзи жойларда чангли бўрон билан кучайиши сақланиб туради.

Эртага Кавказ ҳудудларидан кириб келган салқин ҳаво республиканинг катта қисмини қамраб олади, бунинг ҳисобига ҳаво ҳарорати пасаяди. Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Тошкент вилоятида, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда шунингдек момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати кечалари 24-27° атрофида бўлади, кундуз кунлари эса ҳарорат пасаяди ва 34-38° ни, республиканинг энг жанубида 41-43° гача ни ташкил этади

Бундай ҳарорат фони ҳафтанинг охиригача давом этади, аммо ҳарорат меъёрдан ҳали ҳам юқори бўлади ва кечалари 20-25° ни, кундуз кунлари 34-39° ни, республиканинг энг жанубида 41-43° гача ни ташкил этади. Ушбу даврда ёғингарчилик кутилмайди, фақат тоғ олди ва тоғли ҳуддуларда конвектив булутлилик ривожланишида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 8-9 июнь кунларида шамолли об-ҳаво сақланиб туради, республика бўйича шамол 17-22 м/с гача, баъзи жойларда чангли бўрон билан кучайиши мумкин.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан