Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Ўзбекистондаги 5 та завод бир жойга кўчирилиб, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластери ташкил этилади» — Президент матбуот котиби
12.07.2021 12:50,  
275

Давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов 12 июль, душанба куни ўтказилган брифингда 5 июль куни Ўзбекистон Президенти ҳузурида бўлиб ўтган қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ҳамда кимё саноатидаги лойиҳалар тақдимоти ҳақида сўз юритди. Бу ҳақда «Дарё»  хабар бермоқда.

«Маълумки, машинасозлик корхоналари 2020 йили «Ўзавтосаноат» акциядорлик жамияти бошқарувига берилиб, модернизация ишлари бошланган эди. Тақдимотда, аввало, шундан кейинги натижалар таҳлил қилинди.

Давлат раҳбари тақдимотда бажарилган ишлар ҳали етарли эмаслигини таъкидлаб, мавжуд қувватлардан оқилона фойдаланиш ва маҳаллийлаштириш даражасини ошириш бўйича топшириқлар берди.

Энг асосий топшириқ — Чирчиқ шаҳридаги завод негизида қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластерини ташкил этиш бўйича бўлди, яъни ҳозирда 85 гектар майдонни эгаллаган ва тарқоқ жойлашган 5 та завод: Чирчиқ ва Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводлари, «Агрегат заводи», «Технолог», «ЎзКлаас Агро» бир жойга кўчирилиб, 17,5 гектар майдонда йўлга қўйилади. Албатта, бу катта харажат талаб этади. Лекин натижадорлик, рентабеллик ҳисобидан ўзини тўлиқ оқлайди.

Масалан, корхоналар яхлит бир жойда ишлаши туфайли ускуна ва жиҳозлар 40 фоизга оптималлаштирилади. Кооперация кенгайиб, ишлаб чиқариш ҳажми ҳам ошади. Хусусан, тракторлар савдоси ҳажми 2019 йилда 1 минг 700 та, 2020 йилда 2 минг 400 та бўлган бўлса, кластер тизимида йилига 5 минг 100 тага етиши ҳисоб-китоб қилинган.

Яна бир муҳим жиҳати, маҳаллийлаштириш даражаси оширилиб, натижада ишлаб чиқариш таннархи 20 фоизга тушади. Бу президент қўйган энг асосий вазифалардан биридир. Чунки, нарх тушса, деҳқон ва фермерларнинг сотиб олиши ҳам енгиллашади, экспорт ҳам ошади», — деди Асадов.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан