Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонлик мигрантлар Россиядан чиқиб кетиши учун қўшимча поезд йўлга қўйилади
20.05.2021 08:50,  
917

Ўзбекистонлик мигрантлар Россиядан чиқиб кетиши учун 28 май куни қўшимча поезд йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Россия темир йўллари»га қарашли Приволжск темир йўли матбуот хизмати хабар берди.

Унда айтилишича, Ўзбекистон фуқароларини Россия ҳудудидан олиб чиқиб кетиши учун Волжский—Тошкент йўналиши бўйича 483/484-сонли поезднинг қўшимча рейси йўлга қўйилади. У Волжский станциясидан 28 май куни Москва вақти билан соат 20:50 да жўнайди.

Чипталар сотувда бўлиб, уни Россиядаги исталган темир йўл кассаларига мурожаат қилиш ва Ўзбекистон фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиш орқали харид қилиш мумкин. Чипталарни, шунингдек, «Россия темир йўллари»нинг расмий сайтида ҳамда «Россия темир йўллари йўловчилар учун» мобил иловаси орқали ҳам расмийлаштириш мумкин.

Россия ҳудудида поезд қўшимча тўхташларсиз ҳаракатланади.

Ўзбекистон фуқароларини олиб чиқиб кетиш Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида амалдаги халқаро шартномалар доирасида амалга оширилмоқда.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан