Антикоррупция агентлигининг Қашқадарё вилоятида ўтказган ўрганишлари натижасида давлат харидларига оид амалдаги эълонлар бўйича 32 та ҳолатда 10,4 млрд сўмлик иш ва хизматлар ҳали шартномалар тузилмасдан пудратчилар томонидан бошлаб юборилганлиги аниқланди.
Жумладан:
Қарши шаҳар ободонлаштириш бошқармасида 12 та ҳолатда 5 млрд 958,1 млн сўмлик;
Китоб тумани Тиббиёт бирлашмасида 5 та ҳолатда 1 млрд 152 млн сўмлик;
Нишон тумани халқ таълими бўлимида 4 та ҳолатда 574 млн сўмлик;
Шаҳрисабз тумани Ахборот кутубхона марказида 1 та ҳолатда 553,7 млн сўмлик;
Миришкор тумани Ободонлаштириш бошқармасида 2 та ҳолатда 527,6 млн сўмлик ишлар шартномалар тузилмасдан бажариб юборилганлиги ва айримларида ишлар тўлиқ бажарилганлиги аниқланди.