Россияга ишлаш мақсадида борган ўзбекистонлик эркак ўғирланган машинада автоҳалокатга учради. Бу ҳақда «Фонтанка»га асосланиб Zamon.uz хабар берди.
Маълум бўлишича, Санкт-Петербургда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида ўзбекистонлик эркак оғир жароҳат олган. Қайд этилишича, 24 ёшли Ўзбекистон фуқароси санкт-петербурглик 27 ёшли аёлга тегишли «Ҳюндаи Соларис» автомашинасида 44 ёшли аёл бошқарувидаги «Ҳюндаи Соната» машинаси билан тўқнашган. У бош суяги ва бош мия очиқ чоклари шикастланиши ташхиси билан касалхонага ётқизилган.
«Соларис» эгасидан эса машинаси ўғирлангани тўғрисида ариза келиб тушган. У машинасини ўғирлаб кетган 24 ёшли Ўзбекистон фуқаросини жавобгарликка тортишни сўраган. Ички ишлар вазирлигининг Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти бош бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, Санкт-Петербург полицияси ўғирланган машина билан содир бўлган бахтсиз ҳодисани текширмоқда.