Самарқанд вилояти ФВБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 5 июль куни соат 01:35 да Самарқанд вилояти Жомбой тумани "Самарқанд" МФЙ Буюк ипак йўли кўчасида жойлашган ''Жамбул жапи Барака сервис" МЧЖга қарашли автотураргоҳда Туркия фуқаролари Т. К. ва С. К. бошқарувидаги Қирғизистонга тегишли VOLVO ва IVEKO русумли юк автомобиллари ёниб кетган.
Қайд этилишича, С. К. бошқарувидаги IVEKO қисман, Т. К. бошқарувидаги VOLVO эса тўлиқ ёнган. Ҳодиса жойига қутқарувчилар етиб бориб, ёнғин 02:40 да ўчирилган.
Ҳозирда ёнғиннинг сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ёнғинда жароҳат олганлар йўқ.