Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев статистика бўйича қонунга имзо чекди
12.08.2021 11:19,  
16

«Расмий статистика тўғрисида»ги қонун (ЎРҚ–707-сон, 11.08.2021 й.) Президент томонидан имзоланди. 

Қонунга кўра, расмий статистика давлат статистика органлари ва расмий статистиканинг бошқа тайёрловчилари томонидан тайёрланадиган ҳамда тарқатиладиган статистика маълумотларидан иборат.

Давлат статистика қўмитаси соҳада ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Жисмоний ва юридик шахслар (шу жумладан уларнинг алоҳида бўлинмалари, филиаллари ва ваколатхоналари) расмий статистикадан фойдаланувчилар бўлиши мумкин.

Қонунга кўра, кўп йиллик статистика дастури умуман миллий статистика тизими учун ишлаб чиқилади ва расмий статистиканинг стратегик ривожланиш йўналишларини белгилайди.

Бир йиллик статистика дастури кўп йиллик статистика дастурини бажариш мақсадида ишлаб чиқилади.

Кўп йиллик статистика дастурлари Президент томонидан, бир йиллик статистика дастурлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Расмий статистикани тайёрлаш учун йиғиладиган, ишлов бериладиган ва сақланадиган статистика маълумотлари, агар улар жисмоний ёки юридик шахсларни бевосита ёки билвосита идентификациялаш имконини берса ҳамда уларга тааллуқли индивидуал маълумотларни ошкор қилса, махфий ҳисобланади.

Илмий-тадқиқот мақсадлари учун тақдим этиладиган махфий статистика маълумотлари таркибида идентификаторлар бўлиши мумкин эмас.

Расмий статистика мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таҳлил қилиш ва баҳолаш ҳамда илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш мақсадида, шунингдек жамоатчиликни хабардор қилиш, расмий статистикадан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш учун эълон қилинади.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан