Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сирдарёда 17 ёшли мактаб ўқувчиси ва унинг шериги жиноятга қўл урди
30.03.2021 08:15,  
744

Сирдарёда 17 ёшли мактаб ўқувчиси ва мактабни эндигина тамомлаган 18 ёшли фирибгарларга суд ҳукми ўқилди. Бу икки «қахрамон» олий ўқув юртига ўқишга кирмоқчи бўлган абитуриентларни «ов»лашди. 

Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Гулистон тумани судининг раиси Мирмухсин Сафаровнинг «Адолат кўзгуси» газетаси 2021 йил 25 март кунги 12-сонида эълон қилинган "Суд залидан: "Ўмарувчи" ўртакашлар" деб номланган мақоласида маълум қилинди.

Маълум бўлишича, 17 ёшли Бобурбек Тўйчибоев ва 18 ёшли Шоҳрух Эгамназаровлар ўзаро тил бириктириб, фирибгарлик, яъни алдаш, ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида жиноят кўчасига киришган.

Б.Тўйчибоев 2003 йил Боёвут туманида туғилган, Гулистон шаҳар 2-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси, муқаддам судланмаган. Ш.Эгамназаров 2002 йилда Боёвут туманида туғилган, вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган, Боёвут тумани А.Темур маҳалласида истиқомат қилади.

Бу икки "қахрамон" олий ўқув юртига ўқишга кирмоқчи бўлганларни "ов"лайди ва уларнинг "ўлжа"си бўлган Азизбек Мустафоевни чув туширмоқчи бўлади.

Улар А.Мустафоевнинг ишончига киришиб, ўзлари томонидан ўйлаб топилган "Али" исмли шахс орқали Қозоғистон Республикасидаги Мухтор Авезов номидаги ОТМга 2000 АҚШ доллари эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилишади. А.Мустафоев эса уларнинг шубҳали ҳатти-харакатларини англаган ҳолда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига мурожаат қилади.

2020 йил 13 август куни соат 12:00ларда Гулистон шаҳрида жойлашган Сирдарё вилоят перинатал маркази олдида Б.Тўйчибоев ва Ш.Эгамназаровлар А.Мустафоевдан тадбирда ишлатиш учун махсус кимёвий ишлов берилган 2000 АҚШ доллари миқдоридаги нақд пулларни олган вақтларида, Департаментнинг Сирдарё вилояти бошқармаси ва Гулистон тумани бўлими ҳамда ДХХ Гулистон тумани бўлими ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида қўлга олинган.

Суд томонидан вояга етмаган Б.Тўйчибоевга ЎзР ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми "б" банди билан, ЖК 82-моддасини қўллаб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 (беш) баравари жарима жазоси берилди.

Ш.Эгамназаровга ЎзР ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми "б" банди билан, ЖК 57-моддасини қўллаб, сутканинг кеч соат 21:00дан эраталабки 06:00гача яшаш жойидан чиқиши чекланган ҳолда 1 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан