Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сурхондарёда вилоят перинатал марказининг бош ҳисобчиси фуқаролар номига пластик карта очиб, “LADA XRAY"га тўлов қилиб юборган
10.04.2021 08:44,  
198

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан вилоят перинатал марказининг бош ҳисобчиси Т.А. ва бошқалар 2019-2020 йил ва 2021 йилнинг 3 ойида марказда ишламайдиган 15 нафар фуқароларнинг номига уларнинг хабардорлигисиз банк пластик карталарини очиб олгани аниқланди. 

Натижада жами 741,4 млн. сўмдан ошиқ иш ҳақларини пластик карталарга туширилиб, пуллар шахсий манфаатлар учун ишлатиб юборилган, жуда кўп миқдорда бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти прокуратураси ҳақида хабар берди.

Шунингдек, марказнинг бош ҳисобчиси жиноий йўл билан топилган 741,4 млн. сўм пул маблағларининг келиб чиқиш манбаини яшириш мақсадида, ушбу пулларнинг 72,0 млн. сўмини ўзининг номига “LADA XRAY” русумли автомашинага бошланғич тўлов сифатида ўтказиб, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштирган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят перинатал марказнинг бош ҳисобчиси Т.А. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди ва 243-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан