Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент шаҳридаги ҳар бир маҳаллага 2 млрд сўмдан пул ажратилади
26.04.2021 13:13,  
415

Тошкент шаҳридаги ҳар бир маҳаллага ободонлаштириш учун 2 миллиард сўмдан маблағ ажратилади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов брифингда маълум қилди.

Маълум қилинишича, Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга Парвоз маҳалласини намуна қилиб олиб, Тошкент шаҳридаги барча 524 та маҳаллани шундай обод қилиш бўйича топшириқ берган.

«Жума куни давлат раҳбари Яшнобод туманида аввал аҳволи оғир бўлган Парвоз маҳалласига ҳам борган эди. Бугун вазият бутунлай ўзгарган. ‘Обод маҳалла’ сиёсатини амалга ошириш натижасида бу маҳалланинг қиёфаси тубдан ўзгариб, аҳолининг осуда яшаши ва дам олиши учун барча шароитлар яратилган. Ҳамма жой тоза, тартибли», — деди Президент матбуот котиби.

«Бунинг учун ҳар бир маҳаллага ҳозирги ҳолатидан келиб чиқиб, ўртача 2 миллиард сўмдан маблағ ажратиш буйича топшириқ берилган», — дея хабар берди Шерзод Асадов.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан