Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда 19 ёшли қизни кимсасиз жойга олиб бориб, «пичоқ» тираб, уни тунаган ҳайдовчи қўлга тушди
25.03.2021 08:48,  
1898

Тошкент вилояти Зангиота туманида 15 март куни 19 ёшли қизни кимсасиз жойга олиб бориб, «пичоқча» тираб, уни тунаган ҳайдовчи қўлга тушди. Бу ҳақда Тергов департаменти ахборот хизмати хaбар берди.

Хабарга кўра, воқеа 15 март куни соат 19:00 атрофида Зангиота тумани Хонобод маҳалласида содир бўлган. «Nexia-2» русумли автомашина ҳайдовчиси 19 ёшли З.А.ни «Бек-барака» савдо мажмуасига 30 000 сўм эвазига олиб бориб қўйиш мақсадида мижоз сифатида олган. Шундан сўнг уни Зангиота тумани Ўртаовул маҳалласи ҳудудидаги кимсасиз жойга олиб бориб, қўлидаги пичоқчани унга тираб қўрқитган. Ҳайдовчи қиздан телефон, бир жуфт тилла зирак, 150 000 сўм пул маблағларини босқинчилик йўли билан олиб, ҳодиса жойидан қочиб кетган.

Қайд этилишича, олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни 34 ёшли Д.Х. содир этгани, қурол сифатида фойдаланган буюм пичоқча эмас, тирноқ олиш учун мўлжалланган «кусачка» эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Зангиота тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Д.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми «а» банди (Босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан