Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Матбуот хизматининг маълум қилишича, 2022 йилнинг 17 апрель куни "Москва-Тошкент" рейс билан учиб келган Россия фуқароси А.Л. ҳаво кемаси бортида бўла туриб маст холда йўловчи фуқароларни тинчлигини бузиб, ҳаво кемаси экипажини уятли сўзлар билан хақорат қилган.
Шундан сўнг, Тошкент шаҳри аэропортларида ХТБ ҲПБ катта инспектори Х.М.Алимбаев томонидан унга нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси билан хужжатлар расмийлаштириб, Жиноят ишлар бўйича Тошкент шаҳри Сирғали тумани суди томонидан кўриб чиқилиб, ҳуқуқбузарга нисбатан жарима белгиланди.