Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ражаб Эрдўған: Россия билан С-400 қурилмалари етказилиши бўйича келишув имзоланди
25.07.2017 22:07,  
3

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Россия томонидан С-400 зенит-ракета мажмуаларини етказиб бериш бўйича ҳужжатлар имзоланганини маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА «Новости».

«Биз бу мавзуда Россия билан муайян қадамлар ташладик. Имзолар қўйилди ва, умид қиламанки, биз мамлакатимизда С-400 ракеталарини кўрамиз. Шунингдек, бу тизимларни бирга ишлаб чиқаришни сўраймиз», — деди у.

Эрдўғaн Туркия йиллар давомида зенит-ракета қурилмалари хариди масаласида АҚШдан ижобий жавоб ололмай келганини таъкидлаб ўтди.

«Бу қидирувларимиз натижаси бўлди. НАТО аъзоси бўлган Греция узоқ йиллардан бери С-300 дан фойдаланади. АҚШ бундан ташвишланяптими?», — қўшимча қилди Туркия раҳбари.

Аввалроқ Ражаб Тоййиб Эрдўған АҚШ Туркия томондан Россиянинг С-400 зенит-ракета мажмуалари сотиб олиниши мумкинлигидан хавотирланаётганига изоҳ берди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан