Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нимага Тошкент шаҳар ҳокими аввал ишдан олади кейин яна ишга жойлайди?
31.07.2017 12:44,  
6

28 июлда Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов қарори билан Ҳосил Ҳолматов пойтахт ҳокимлигининг “Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш” департаменти бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда “Qalampir” нашри хабар берди. Бундан аввалроқ эса, Ҳосил Ҳолматов “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқарув раиси вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимидан озод этилган эди.

Ўшанда Ҳосил Холматовнинг “Тошшаҳартрансхизмат” корхонасидан ишдан олинишига бир қатор сабаблар кўрсатилган эди:

* Кўп топшириқларни ходимнинг вазифаларига тўғри келмайдиган қилиб белгилаш;

* 10 кун давомида йўловчи ташиш транспорти фаолиятини ўзгартириш истаги;

* Ойлик йўл чипталари бўйича қимматбаҳо совринлар танлови;

* Юзаки ўйланган, чуқур таҳлилларга асосланмаган қатор режалар.

Бундан ташқари Ҳосил Холматов “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқарув раиси вазифасини эгаллаган пайтда, ишига масъулиятсиз ёндашгани учун молиявий масалалар бўйича ўринбосари М.Валиевни ишдан олиш таклифини берган эди. Бу таклиф ҳоким Раҳмонбек Усмоновга ёқмаган ва у Ҳосил Холматовни ўзини вазифасидан озод этган эди.

Кечагина ишончсизликда айбланган собиқ раҳбарга, бугун яна масъулиятли вазифа юкланди. Шу ўринда бир савол туғилади – Раҳмонбек Усмонов Ҳосил Холматовни нима учун ишдан олди-ю, нега яна лавозим билан сийлади? Бундан аввал ўз ишига масъулиятсиз билан қарагани ҳақидаги гаплар сафсата бўлмаса керак?! Ёки бир кишини ишдан бўшатиш учун ўйлаб топилган ёлғон эмасдир бари?!

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан