Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЎзМУга ҳужжат топширган 188 абитуриент имтиҳонда қатнашишдан воз кечган
2.08.2017 14:27,  
12

Кеча Ўзбекистон Миллий университетида 2017-2018 ўқув йили учун бакалавриат йўналишларига тест синовлари бўлиб ўтди.

Университетда бу йилги имтиҳон жараёнлари шаффоф, адолатли ва ҳаққоний тарзда ўтказилиши учун барча чоралар кўрилди.

Жумладан, ЎзМУда биринчи маротаба барча аудиторияларга кузатув камералари ўрнатилиб, тест жараёнлари абитуриентларнинг ота-оналарига онлайн тарзда узатилди. Шу билан бирга "Ёшлар" телеканалига тўғридан тўғри трансляция қилинди.

Эслатиб ўтамиз, бу йил ЎзМУда 2017-2018 ўқув йили учун бакалавриат йўналишларига жами 13790 нафар абитуриентларнинг аризаси қабул қилинди. Қабул жараёнида замоновий биометрик технологиялар асосида абитуриентларнинг назорат қилиш ва бошқариш тизими, шунингдек, қиёфадан шахсни аниқлашга қаратилган "ақлли" технология қўлланилганлиги ҳақида хабар берган эдик. Бу "ақлли" технологиялар ёрдамида ҳужжат топширишгача бўлган жараёнда 70 дан ортиқ қоидабузарликлар аниқланган.

ЎзМУ раҳбарияти аввал ваъда берганидек бугунги тест синовларида ҳам айни шу ақлли технологиялар қўлланилди. Тест ўтказиладиган аудиторияларга кузатув камералари ўрнатилиб, жараённинг тўғридан тўғри намойиши онлайн режимда кенг жамоатчиликка узатилди.

Ақлли технологиялар ҳужжатлар қабул қилиш жараёнидаги биринчи бочқичда абитуриентлар тест жараёнлари адолатли ва шаффоф ўтказилишида кузатувчи сифатида баҳо берган бўлса, бугун уларни қайсидир маънода ўз билим ва имкониятларига мустақил баҳо бериш ва тўғри хулоса чиқаришга ундади. Пировард натижада 188 нафар абитуриент синов имтиҳонида иштирок этишдан воз кечди.

77 нафар абитуриент кузатувчиларнинг адолатли ёндашуви сабаб тест синовларидан четлаштирилди. Ақлли технологияларга чап беришга уриниш ҳолатлари ҳам кузатилди. Лекин бунинг олди олиниб, 4 нафар абитуриент имтиҳонга киритилмади. Бу экспрементдан кўзланган асосий мақсад, иқтидорли, билимли абитуриентларга ўқишга кириш имкониятларини янада кенгайтиришдан иборат.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан