Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тадқиқот даҳрийлар диндорлардан кўра даҳрийларни ахлоқсизроқ ҳисоблашини кўрсатди
7.08.2017 22:17,  
31

Халқаро олимлар жамоасидан тузилган гуруҳ, ҳатто, даҳрийларнинг ўзи ҳам даҳрийларни диндорларга қараганда икки баробар ахлоқсизроқ ҳисоблашини аниқлади.

Олимлар ахлоқ ва тақводорликликнинг инсон онгида ўзаро алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тадқиқот ўтказди. Бунинг учун 13 мамлакатдан 3300 киши синовдан ўтказилди. Олимлар барча динлар амал қилувчи ва ўз навбатида художўйлик борасида бир-биридан кескин фарқланувчи мамлакатларни (Финляндия, АҚШ, Ҳиндистон, Хитой, БАА ва бошқалар) танлаб олди.

Тадқиқот иштирокчиларидан диндорлар ва даҳрийларнинг қай бирини ахлоқсизроқ ҳисоблаши сўралди. Олдиндан билган ҳолда эмас, интуитив танловни амалга ошириш учун олимлар когнитив хатолик йўлини қўллаб янги усул ишлаб чиқди. Бу усулда гарчи эҳтимоллар назариясига зид бўлса ҳам, якка ҳолдаги эмас, биргаликдаги ҳодиса ҳақиқатнамо туюлади.

Иштирокчиларга ёшлигида ҳайвонларни азоблаган, катта бўлгач, беш дарбадарни майиб қилиб, ўлдирган киши таърифлаб берилди. Шундан сўнг иштирокчиларнинг ярмига бу одам ким бўлганлиги ҳақидаги савол берилди. Вариантлар: 1) ўқитувчи; 2) ўқитувчи-даҳрий. Иштирокчиларнинг қолган ярми эса “ўқитувчи” ва “диндор-ўқитувчи” вариантларидан бирини танлаши керак эди.

Иштирокчилар диндор-ўқитувчидан кўра даҳрий-ўқитувчини ўртача икки баробар кўпроқ танлади. Олимларни ҳайрон қолдирган ҳол шуки, танлов иштирокчининг эътиқодидан қатъи назар даҳрийларнинг зарарига бўлди, бошқача айтганда иштирокчиларнинг даҳрийси ҳам, диндори ҳам “даҳрий ўқитувчи” вариантини танлади. Ҳаттоки, Финляндия ва Янги Зеландиядек секуляр мамлакатларнинг вакиллари ҳам тестда “даҳрий” вариантини белгилади.

Олимлар ахлоқ биологик табиатга эга ва динга боғлиқ эмаслигини таъкидлайди. Бироқ жамиятда ахлоқ Худога ишониш билан чамбарчас боғлиқлиги ҳақида тасаввур кенг тарқалган, дейди улар. Тадқиқот Nature журналида келтирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан