Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шерзод Шерматов: Абитуриентлар имтиҳондан кейин дарҳол натижаларни билишлари мумкин
17.08.2017 19:22,  
3

Ҳукумат ва Давлат тест маркази кириш имтиҳонлари тизимини тубдан ўзгартириш устида иш олиб бормоқда. Натижаларни келгуси йилнинг ўзиданоқ билиш мумкин бўлади, дея маълум қилди Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи Шерзод Шерматов чоршанба куни бўлиб ўтган Халқаро пресс-клуб йиғилишида.

Имтиҳон бўлиб ўтадиган 1 август куни Ўзбекистон мобиль операторлари профилактика ишлари ўтказилиши тўғрисида хабар қилади. Бу вақтда SMS ва мобиль интернет хизматлари кўрсатилмайди. Бутун республика бўйлаб хизматларни ўчириш ўрнига тўсиқ қўйишнинг замонавий технологияларидан фойдаланиш вақти келмадими, деган саволга Шерзод Шерматов қуйидагича жавоб қайтарди:

«Тўғри савол. Мен Тошкентдаги Инҳа университети ректори бўлганман (2014−2016 йилларда). Тўрт йил ушбу ОТМда имтиҳонлар ўтказдик. Кимдир интернет, шпаргалка, телефон сабабли таълим муассасасига „нотўғри“ номзод ўқишга кирганини эшитдими? [Мобиль хизматларни ўчириш билан кириш имтиҳонларини ўтказишни] боғламаслик керак».

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан