Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев: ИВВ ходимларидан халқ норози (видео)
18.08.2017 14:48,  
21

17 август куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ички ишлар органлари тизимида олиб борилаётган ишларнинг аҳволи, муаммолар ва келгусидаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти фақат содир этилган жиноятлар ва уларнинг очилиш даражаси ҳақида ахборот бериш билан чекланиб қолаётганини, ҳудудларда ўтказилган профилактик тадбирлар, уларнинг самарадорлигини танқидий таҳлил қилиш, жойларда ички ишлар органлари фаолиятини мунтазам мувофиқлаштириб бориш каби масалаларга жиддий эътибор бермаётганини кўрсатиб ўтди.

"Бу борада яна бир муҳим масала – ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг олдини олиш фақат ички ишлар органининг вазифаси деган эскича қарашдан воз кечилмагани билан боғлиқдир. Хусусан, содир этилган оғир жиноятларнинг ҳар бешинчисига оилавий турмуш муносабатлари сабаб бўлган. Ваҳоланки, маҳаллалар, хотин-қизлар қўмиталари оилавий келишмовчиликларни ўрганиб, ўз вақтида бартараф этиши мумкин эди", - деди Мирзиёев.

Мирзиёев одамлар ўзини қийнаётган муаммоларни ҳал қилиш учун тўла ишонч билан, авваламбор, ички ишлар идораларига, профилактика инспекторларига мурожаат қилишига, ҳар бир ходимда ўз ҳимоячисини кўришига эришиш зарурлигини таъкидлади. Шундагина ички ишлар органлари халқ ўртасида муносиб обрў-эътибор қозонади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан