Қирғизистон ва Ўзбекистон президентлари Ўзбекистон, Қирғизистон ва Хитойни бирлаштирувчи трансмиллий автомагистрал йўли қуришга келишиб олишди, деди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев.
"Биз Хитойгача борувчи Ўш-Андижон-Эргаштом-Қашқар автомобил йўли ҳақида келишиб олдик. Бу энг қисқа йўл бўлади. Яқин вақт ичида барча ҳужжатлар имзоланади, юридик жиҳатдан келишиб оламиз ва буни ҳаётга татбиқ этамиз", — деди Ўзбекистон президенти.
Мирзиеёв шунингдек, ўзаро учрашув давомида президентлар Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилишини тезлаштириш масаласини ҳам муҳокама қилишганини билдирган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистонда давлат ташрифи билан бўлиб турибди.