Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Рио-де-Жанейродаги олимпиада бўйича йирик коррупциявий можаро бошланди
8.09.2017 19:24,  
8

Бразилия прокуратураси 2016 йилги ёзги олимпия ўйинларини ўтказиш ҳуқуқи қандай қўлга киритилганини тафтиш қилишни бошлади. Reuters​ агентлиги хабар беришича, Рио полицияси Бразилия Олимпия қўмитаси раҳбари Карлос Артур Нузманнинг уйида тинтув ўтказган.

Дастлабки тергов маълумотларига кўра, ҳукуматнинг айрим мулозимлари ҳамда миллий Олимпия қўмитаси раиси Карлос Нузман 2016 йилги ёзги олимпия ўйинларини Рио-де-Жанейрода ўтказишни ташкиллаштириш учун 2 миллион доллар миқдорда пора олишган. Терговчиларга кўра, олимпиадани ўтказиш ҳуқуқи ютиб олинган вақтда шаҳар уни ўтказиш учун жуда ёмон тайёргаликка эга бўлган.

Олимпия қўмитаси раҳбари билан бирга Рио-дежЖанейро штатининг собиқ губернатори Серҳио Кабрал ҳам коррупцияга алоқадорликда гумон қилинмоқда. Икки йирик сиёсатчига нисбатан ҳозирга қадар бир нечта жиноий иш, жумладан, олимпиадани ўтказиш ҳуқуқини сотиб олиш бўйича иш очилган. Карлос Нузман ўзига қўйилган айбловларни рад этган, собиқ губернатор эса ҳозирча айбловга муносабат билдирмаган.

Бразилияда Рио-де-Жанейродаги олимпиада якунланиши билан коррупцияга алоқадорлик бўйича тафтишлар бошланиб кетган эди. Олимпиадага алоқадор бўлган қарийб барча иншоотлар қурилиши тергов қилинмоқда. Прокурорлар қурилиш фирмаларини тендерларни ютиб олиш учун давлат амалдорларига пора беришда гумон қилинмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан