Президент бизни олиб кетгани келган экан - АҚШда яшаётган Нодир Зокиров ҳикояси

21.09.2017 | Жамият | 8448

Шавкат Мирзиёев ва АҚШда яшаб келаётган ўзбекистонликлар ўртасидаги учрашув қандай кечгани, Ўзбекистон раҳбари йиғилганларга нималар дегани ва қандай таклифлар киритгани ҳақида Қўшма Штатларда истиқомат қилиб келаётган Нодир Зокиров ўзининг Facebook ижтимоий тармоғидаги аккаунти орқали эълон қилган видеоролигида сўзлаб берди.

Зокировнинг видео орқали айтган сўзларига қараганда, Мирзиёев Америкадаги ватандошлар билану чрашувда уларга "Келинглар, очиқчасига гаплашамиз, ким қандай менга елкадош бўлиб ислоҳотларга ёрдам беришга, Ўзбекистонга қайтиб (шу жараёнда) қатнашишга тайёр?", — деб айтган.