Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мирзиёев: Йўлдан адашганларни фақат рўйхатдан чиқариш билан иш битмайди
15.10.2017 12:50,  
2

Урганч шаҳрида халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

Шавкат Мирзиёев сессиядаги чиқиши чоғида диний эътиқод масаласида адашганларни тўғри йўлга солиш борасида ҳали ҳам камчиликлар мавжудлигини кўрсатиб ўтди.

«Йўлдан адашганларни фақат рўйхатдан чиқариш билан иш битмайди. Уларга амалий ёрдам бериш, муносиб иш топиб бериш, арзон кредитлар ва уй-жойлар билан таъминлаш лозим. Бундай одамларни соғлом ҳаётга қайтариш масаласида ўта нозиклик билан, илм билан, маърифат билан, аввало, шахсий намуна кўрсатиб ишлаш керак. Чунки улар ҳам Ўзбекистон фуқароси. Айни вақтда улар ҳам Ўзбекистон фуқаросининг ҳуқуқ ва эркинликлари билан бирга, масъулият ва мажбурияти ҳам борлигини ҳеч қачон эсдан чиқармаслиги зарур», — деди давлат раҳбари.

Шавкат Мирзиёев йўлдан адашганларни тарбиялаш, уларни соғлом ҳаётга қайтришда фаоллик кўрсатганларни биринчи навбатда ҳажга юбориш ҳақидаги фикрларига изоҳ бериб ўтди.

«Дейлик, ҳажга бормоқчи бўлган одам аввало ўз маҳалласи, ўз қишлоғидаги савоб ишларга ҳисса қўшса, мактабда, лицей-коллежда ёшлар билан учрашиб, тарбиявий суҳбатлар ўтказса, уларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишида маслаҳат ва кўмагини аямаса, жамиятимиздаги муҳитни, аҳолининг дунёқарашини ўзгартиришга жуда катта хизмат қилган бўларди», — таъкидлади Ўзбекистон президенти.

Давлат раҳбарига кўра, «ҳажга фақат пулдорлар ёки таниш-билиши борлар боради, деган тасаввурни бутунлай ўзгартириш вақти келди. Хоразм вилоятида ҳам ҳажга борадиганлар рўйхатини шу нуқтаи назардан кўриб чиқиш, бу масалада ҳам адолат ўрнатиш зарур».

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан