Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Сооронбай Жээнбековни Президент сайловида ғалаба қозонгани билан қутлади
16.10.2017 17:33,  
5

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Сооранбай Жээнбековни Қирғизистон Республикаси президенти лавозимига сайлангани билан табриклади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ хабар берди.

«Сизнинг ғалабангиз чуқур тузилмавий ислоҳотлар ва мамлакатдаги ўзгаришлар, аҳоли фаровонлигини янада ошириш, жамиятда тинчлик, барқарорлик ва тотувликни таъминлаш, шунингдек, халқаро майдонда мамлакат нуфузини мустаҳкамлашга қаратилган режа ва дастурларингизнинг қардош Қирғизистон халқи томонидан кенг қўллаб-қувватланишидан далолат беради», - дея таъкидланади Ўзбекистон раҳбари мактубида.

Қайд этилишича, Ўзбекистон ўзаро манфаатли икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришга катта эътибор қаратмоқда ва халқлар фаровонлиги йўлида кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун барча зарур саъй-ҳаракатларни йўналтиришга тайёр.  

«Мен сўнгги йилда эришилган юқори даражадаги конструктив сиёсий мулоқот ва томонларнинг мавжуд муаммоларни ҳал қилиш учун ўзаро ҳурмат ҳамда умумий манфаатларни ҳисобга олиш принциплари асосида иш олиб бориши янада ривожланишига ишончим комил», - дея таъкидланади мактубда.

Ўзбекистон президенти Сооранбай Жээнбековга мустаҳкам соғлик ва янги маъсулиятли давлат фаолиятида муваффақиятлар, Қирғизистон халқига эса – тинчлик ва фаровонлик тилаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан