Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






​Бангладеш фуқаролари Ўзбекистонда қуролли ҳужумга учради
24.10.2017 01:19,  
14

22 октябрь куни тахминан соат 01:00 ларда, Д.Рустамова, Ф.Жомалов ва уч нафар номаълум шахс босқинчилик йўли билан ўзганинг мол-мулкини талон-тарож қилиш мақсадида жиноятга қўл урди.

Улар Чилонзор тумани Қизил шарқ мавзесида Бангладеш Халқ Республикасининг уч нафар  фуқаросига ҳужум қилиб, пичоқ билан қўрқитиб, уларга тегишли бўлган жами баҳоси 4.400 АҚШ доллари бўлган мол-мулклари, шунингдек 700 АҚШ доллари ва 500.000 сўм миқдоридаги пулларини эгаллаб олиб, жиноят жойидан яширинганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 2-қисми “б,в” банди (босқинчилик, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, анча миқдордаги ўзганинг мулкини талон-тарож қилиш мақсадида ҳужум қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан