Нима учун парҳезлар самара бермайди?

25.10.2017 | Тиббиёт | 2575

Сиз энг самаралисини танлаш учун кўплаб парҳезларни синаб кўрдингиз, лекин фойдаси бўлмади. Ҳамма гап шундаки, энг яхши парҳез — бу парҳездан воз кечиш.

Ҳозирги замонда одамлар нима қилиб бўлса ҳам яхшироқ кўринишга эга бўлишга ҳаракат қилишади.

Аслида бунинг учун организмнинг тузилишини тушуниб олиш ва жуда оддий учта маслаҳатга амал қилишнинг ўзи етарли бўлади.

Мувофиқлаштирилган ҳолда овқатланинг

Бу ҳар қандай чеклашлардан кўра яхшироқ. Бизнинг танамиз худди машина каби ишлайди. У ҳам ҳаракат қилиш учун ёқилғи талаб қилади. Фақат тана — бу анча мураккаброқ тизим ва ҳар хил фаолиятлар учун унга ҳар хил ёқилғи зарур бўлади.

Сиз ширинликлардан бутунлай воз кечишингиз, вегетариан ёки хомхўр бўлишингиз шарт эмас. Фақат турли хилдаги овқатларни енг.

Ширинликларни меъёрида енг

Ширинликлардан воз кечманг. Ширинлик — хушбичим қоматнинг душмани деб ҳисоблаш одатга айланиб қолган. Ҳа, агар сиз ҳаддан ташқари кўп ширинлик есангиз, бу тўғри. Лекин фақат карамнинг бир ўзини ейиш ҳам зарарли.

Сиз бир умр ширинликларсиз яшай оласизми? Йўқ албатта. Чидай олмайсиз ва эртами-кечми яримта қаймоқли тортни еб тугатасиз. Кейин эса соғлиқ билан боғланган муаммолар пайдо бўлади.

Шунинг учун қандайдир бир хил озиқ-овқатлар билан чекланиб қолмасдан, вақти-вақти билан ҳеч бўлмаса бир ҳафтада бир марта ширинлик еб туринг.

Спорт билан шуғулланинг

Озиш учун истеъмол қилаётганингизга қараганда кўпроқ калория сарфлашингиз керак бўлади.

Фараз қилайлик, сиз ҳар куни 1 км дан югуришга ва 10 мартадан отжимание қилишга қарор қилдингиз. Ва сиз қанча қийналсангиз ҳам бу режангизни амалга оширишга ҳаракат қиласиз.

Икки ҳафтадан кейин нима бўлади? Бу энди сизга унчалик қийин кўринмайди. Сиз чидамлироқ бўлиб борасиз ва аста-секинлик билан оғирликни ошириб боришингиз мумкин.

Оз-оздан бошланг ва бир қанча вақт ўтгандан сўнг эришган натижаларингиздан ўзингиз ҳам ҳайрон қоласиз.