Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мирзиёев Ўзбекистон баҳсли масалаларни тезроқ ҳал қилиш тарафдори эканлигини маълум қилди
11.11.2017 11:21,  
6

Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида ўтган «Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик» мавзусидаги халқаро конференцияда нутқ сўзлади. Давлат раҳбати ўз нутқида Ўзбекистон баҳсли масалаларни тезроқ ҳал қилиш тарафдори эканлигини маълум қилди.

Ўзбекистон баҳсли масалаларни тезроқ ҳал қилиш ва ўзаро ишончни янада мустаҳкамлаш тарафдоридир.

Давлатларимиз айнан яхши қўшничилик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик тамойиллари асосида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар соҳаларда, хавфсизлик ва барқарорлик масалаларида ўз салоҳиятини янада самарали амалга ошира олади.

Ишончим комил, бундан барча – Марказий Осиё давлатлари ҳам, бошқа мамлакатлар ҳам бирдек манфаат кўради.

Бизнинг бош мақсадимиз – умумий саъй-ҳаракатларимиз билан Марказий Осиёни барқарор, иқтисодий ривожланган ва юксак тараққий этган минтақага айлантиришдан иборат

Биз бугун тараққиётимизнинг умумий устувор йўналишларини англаган ҳолда, чегара, сувдан фойдаланиш, транспорт ва савдо сингари ўткир минтақавий масалаларни ечиш бўйича оқилона муроса йўлини изламоқдамиз.

Бугунги конференция доирасида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон томонидан Давлат чегараларининг туташган нуқтаси ҳудуди ҳақида шартнома имзоланди. 

Ушбу шартнома муддатсиз бўлиб, денонсация қилинмайди, у уч қўшни давлат ўртасидаги дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлайди.

Сўнгги пайтда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўз чегараларининг 85 фоизи юзасидан келишувга эришди. Кўпдан буён давом этиб келаётган муаммолардан бири деярли ҳал этилди.

Транспорт соҳасидаги ҳамкорлик кенгайди. Тожикистон билан тўғридан-тўғри авиақатновлар тикланди. Товар айирбошлаш ҳажми ошмоқда, чегараолди ҳудудлар ўртасидаги алоқалар мустаҳкамланмоқда, маданий-гуманитар соҳадаги муносабатлар фаоллашмоқда.

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан