Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мирзиёев «Мард ўғлон» мукофотини таъсис этди. Мукофот эгалари ОТМга имтиҳонсиз қабул қилинади
23.11.2017 09:27,  
34

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 21 ноябрь куни "Мард ўғлон" давлат мукофотини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорга имзо чекди.

Ҳужжат матни Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига киритилган.

Қарорга мувофиқ, "Мард ўғлон" давлат мукофоти таъсис этилди.

Мукофот ҳар йили Ёшлар куни (30 июнь) арафасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 2 нафардан вакилларига топширилади.

Давлат мукофоти билан тақдирлаш Президент қарори билан амалга оширилади.

Мазкур давлат мукофотини олганлар олий таълим муассасаларининг бакалавр босқичига агар мукофотланган шахс олий ўқув юрти талабаси ёки бакалавр даражасига эга бўлса магистратура босқичига имтиҳонларсиз давлат гранти асосида қабул қилиниши белгиланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан