"Газпром" Ўзбекистон ва Қозоғистондан 20 миллиард кубаметр газ сотиб олади

01.12.2017 | Иқтисод | 2341

2018 йилда "Газпром" компанияси Ўзбекистон ва Қозоғистондан 20 миллиард кубаметр газ сотиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда РИА Новостига "Газпром экспорт" вакили Андрей Зотов маълум қилди.

"Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон давлат раҳбарларининг учинчи чоракда амалга оширилган учрашув чоғида Марказий Осиё давлатларидан газ сотиб олиш ҳажмларини кўпайтиришга қарор қабул қилинди: 2017 йилда 20 миллиард кубаметр ҳарид қилинади ва 2018 йилда ушбу ҳажмда сотиб олиш режалаштирилган", — деди Андрей Зотов.

Эслатиб ўтамиз, шу йил апрел бошларида "Газпром" Ўзбекистон билан 2018 йилдан бошлаб йилига 4 миллиард кубаметр газ сотиб олиш бўйича беш йиллик шартнома имзоланганди. Шунингдек, "Газпром" ва "Ўзбекнефтегаз" ўртасида ҳамкорликда геологик қидирув ишларини олиб бориш бўйича битим тузилганди.